Жиззах бош насос станцияси (ЖБНС) бошқармаси тасарруфидаги насос станциялари ва йирик гидротехник иншоотларда 351 ишчи-ходим меҳнат қилади. Уларнинг сай-ҳаракати билан насос агрегатлари ва гидро механизмларнинг соз ва бенуқсон ишлатилиши таъминланмоқда.
Бошқарма маъмурияти ўз навбатида жамоа аъзоларининг унумли ишлаши ва ишдан бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун барча шарт шароитларни яратишга ҳаракат қиляпти.
Бу борада эса, ЖБНСга қарашли насос станциялари ва каналлар атрофида ёрдамчи хўжаликлар ташкил килингани, бўш ер майдонларидан унумли фойдаланилаётгани, ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш ишларининг намунали ташкил этилгани муҳим ўрин тутяпти.
Декабр ойининг ўзида – Қишлоқ хўжалик ходимлари куни ва Янги йил байрами муносабати билан ЖБНС ишчи-ходимлари жами 768,84 миллион сўмга рағбатлантирилгани, ёрдамчи хўжаликда етиштирилган 185 миллион сўмлик маҳсулотлар тортиқ қилингани буни тасдиқлайди.
Жиззах бош насос станцияси бошқармаси матбуот хизмати