Sayt test rejimda ishlamoqda!
Jizzax viloyati, Zarbdor tumani, Bo’ston shaxarchasi U.Xo’jabekov ko’chasi 1-uy.
Бошқармада навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
19:53 16.05.2024
601
Chop etish

Бугун Жиззах бош насос станцияси бошқармасининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни бошқарма бошлиғи Уралов Низом Файзуллаевич очиб, биринчидан берилаётган топшириқларни сифатли ва ўз вақтида бажариб келаётган бошкарманинг барча ишчи-ходимларига ўз миннадорчилигини етказиб беришни сураган. Алохида ўзини кўрсатган ва ўз ишига масъулият билан қараётган ходимларни рахбарият томонидан рағбатлантиришини кераклигини айтиб ўтди. Шу билан биргаликда бошқарма бош юрист-консульт Мустафакулов Уктам сўзга чиқиб, йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устивор йўналишларини белгилаш тўғрисида“ги ПФ-74-сонли Фармони хамда Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 10 майдаги 102-сонли бўйруғи билан таништириб ўтган. Сув хўжалиги вазирлигининг фаолияти уч бўғинга ажратилиб, вертикал бошқарув тизими ташкил қилинмоқда. Бунда, юқори бўғин – давлат сув сиёсатини юритиш, регулятор, ўрта бўғин – сув объектларини эксплуатация қилиш, қуриш ҳамда соҳага бизнес жараёнларини олиб кириш, қуйи бўғин – бевосита истеъмолчиларга сувни етказиб бериш билан шуғулланади. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 январдаги қарори билан қуйи бўғин ходимларининг ойлиги 2 баробарга оширилган эди. Ушбу Фармон билан ўрта ва юқори бўғин (бошқармада ишлаб келаётган) ходимларининг ойлиги оширилмоқда. 1 этап 1 июлдан, 2 этап 2025 ийл 1 январдан. Буларнинг барчаси Президентнинг сувчиларга эътибори, ғамхўрлигидир. Ўз ўрнида рағбат ва юксак ишонч сувчиларга қанот бағишлайди, уларга масъулият юклайди, сохага юқори малакали кадрлар оқимини оширади. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукуматининг ва вазирлик ҳужжатлари билан бошқармага юклатилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида жорий йилнинг 4 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато-камчиликлар, эришилмаган натижалар муҳокама қилинди. 2024 йилга белгиланган прогноз кўрсаткичлар ва топшириқларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан барча даражадаги раҳбар-ходимларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш  масалалари кўриб чиқилди ва муддат белгиланган тартибда топшириклар берилди.

Бошқарма матбуот хизмати.