Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-42-сонли қароридаги белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида 2024 йил битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш учун иш берувчиларни жалб қилган ҳолда 2024 йил 17 май куни “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетида “Карьера куни” тадбири бўлиб ўтган. Ушбу тадбирда Сув хўжалиги барча ташкилотлар иштирок этиб, хусусан Жиззах бош насос станцияси бошқармаси Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича бош мутахассис Утамурадова Хусния Абдуллаевна қатнашиб келган. Бошқарма штат жадвалида вакант булиб турган лавозимга жорий йил битираётган ёш мутахассис ишга олинди.
Бошқарма матбуот хизмати.