2023 йилда бошқарма объектлари ўртасида алоқа хизматини яхшилаш мақсадида “ЎЗМОБАЙЛ” миллий оператор билан шартнома тузиб, CDMA-450 стандартидаги телефон аппаратлар сотиб олинди ва ўрнатилган эди. Лекин Ўзбектелеком АЖ Ўзмобайл филиалининг 2024 йил 22 августдаги №61-04-30/2410-сонли бошқармага келиб тушган хатида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024 йил 29-январдаги 21-сонли буйруғида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобил алоқа хизматлари ва тармоқни модернизация қилиш, CDMA-450 стандартидан фойдаланилаётган абонентларни GSM технологиясига ўтказилиши белгилаб олинганлиги хабар берилди. Жорий йил 5 ноябр куни бошқарма объектларида ўрнатилган CDMA-450 стандартидаги телефон аппаратлари компания ўчирилиб, хизмат кўрсатиш тухтатилганлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг бошқарма томонидан зудлик билан Вазирлига мурожаат қилиниб, янги GSM технологиясида ишлайдиган телефон аппаратларни сотиб олиш учун кўшимча маблағ ажратилишини сўралган. 2024 йил 9 ноябр куни Товар хом-ашё биржаси орқали белгиланган тартибда шартнома тузилиб 1чи этапда 3 дона телефон аппаратлар сотиб олинди ва Диспетчер хизмати, Жиззах ва Жиззах-2 насос станцияларига ўрнатилган.
Қолган бўлимларга хам ушбу аппаратларни ўрнатиш мақсадида 2024 йил 23 ноябр куни яна 11 дона аппаратларни сотиб олиш учун шартнома тузилди ва тез кунда барча бўлимларга етказилади.