Жиззах бош насос станцияси бошқармаси Сув хўжалиги вазирлиги таркибидаги йирик ташкилотлардан бири бўлиб, бугунги кунда жами 90 мингдан ошиқ гектар Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ер майдонларига белгиланган лимит доирасида сув етказиш учун фаолият юритади. Бошқарма таркибидаги насос станция ва машина каналлардаги гидротехника иншоотларини эксплуатация қилиш учун 351 ходим ишлаб келмоқда. Буларни барчасини самарали фаолият юритиш, бўлимлар ўртасидаги алоқаларни бошқариш, сарфланаётган электр энергия, кутариб берилаётган сув маълумотларнинг ишончлигини таъминлаш, насос станцияларни ишлатиш ва ўчиришларни бошқариш, хабарларни қабул қилиш ва узатиш, барча кирувчи хабарларни ёзиб олиш ва х.к. биринчи навбатда “навбатчи диспетчер” масъул хисобланади.
Юқоридаги вазифаларни амалга оширишда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан бошқарма бошлиғи ўринбосари Нормаматов Фарход бошчилигидаги ишчи-гурух аъзолари Энергетика, алоқа, автоматика ва телемеханика бўлими бошлиғи Норбоев Бобомурод, Фойдаланиш ва таъмирлашни ташкил этиш бўйича бош мутахассис Кулатов Камол, бош энергетик Краус Андрей 2024 йил 10 май куни Автотранспорт хўжалиги Сирдарё вилоят худуди бўлими биносида амалий семинар ўтказилди. Ушбу семинарда бошқарма диспетчерлик хизмати ходимлари иштирок этиб, келгусида ўз вазифаларини амалга оширишда янада самаралироқ ва масъулият билан ёндошган ҳолда ишни ташкил қилиш келиб олинди. Агар келгусида ўз иши давомида масъулиятсизлик билан қараган навбатчи диспетчерларга қонунда белгиланган тартиб асосида чора кўлланишини хам огохлатириб қуйилган.
Семинар давомида амалий кўргазма сифатида Сирдарё вилояти Ховос тумани Мустақиллик МФЙ худудида жойланган “Жиззах” насос станцияси ташриф уюштирилди. Ташриф давомида барча йиғилганларга насос станция бошлиғи – Раджабов Шароф ака диспетчерлик хизмати иши давомида керак бўладиган маълумотларни тақдим қилди.
Семинар якунида барча диспетчерлар ва масъул ходимлар ўзига керак буладиган маълумотларни олиб, ўз устида янада ишлаш учун фойдаланишларини ишонч билан айта оламиз.
Бошқарма матбуот хизмати.