Жиззах бош насос станцияси бошқармасига қарашли “Жиззах-3” насос станциясида Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги сув хўжалиги обектларида АКТ ва рақамлаштириш соҳасидаги ишларининг таҳлили ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини жорий этиш мавзуида семинар ташкил этилди.
Тадбирда Жиззах вилоятининг Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги объектларида 2021-2023 йилларда рақамлаштириш соҳасида 664 дона “смарт”, мелиоратция иншоотларида эса, 530 дона “дайвер” қурилмаларини ўрнатилиб, бу борадаги режа 100 фоизга бажарилгани ҳамда вазирлик серверларига интеграция қилинганлиги айтиб ўтилди.
Анжуман давомида иштирокчилар давлат-хусусий шериклик шартлари, лойиҳа объектларини танлаб олиш, лойиҳага тегишли хужжатлар (лойиҳа концепцияси, баҳолаш хужжатлари ва молиявий ҳисоб-китоблари)ни ишлаб чиқиш тўғрисида батафсил маълумот олиш имкониятига эга бўлишди.
Ўтгпн йиллар давомида 14 та лойиҳа асосида 20 та насос станцияси ва 22 та суғориш қудуқлари ДХШ бошқарувига ўтгани, хусусий шериклар томонидан киритилаётган инвестициялар мазкур объектлар фаолиятини янада такомиллаштиришда муҳим ўрин тутаётгани айтиб ўтилди.
Семинар ишида Сув хўжалиги вазирлигининг капитал қурилиш ва мелиорация бошқармаси бош мутахассиси Балтабаев Шерзод, Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ бошлиғи ўринбосари Уралов Жавлон, бошқарманинг бош гидрометри Мажидов Икром, “Жиззах-3” НС бошлиғи Ходжабеков Соимназар, Энергетика бўлими бошлиғи Норбоев Бобомурод ва бошқарманинг муҳандис-техник ходимлар иштирок этди.
Жиззах бош насос станцияси бошқармаси матбуот хизмати.