Sayt test rejimda ishlamoqda!
Jizzax viloyati, Zarbdor tumani, Bo’ston shaxarchasi U.Xo’jabekov ko’chasi 1-uy.
ЖИЗЗАХ-3 НАСОС СТАНЦИЯСИДА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ
19:05 15.02.2025
244
Chop etish

2025 йил 14 феврал куни “Жиззах-3″ насос станциясида рахбарият томонидан навбатдаги семинар ўтказилди. Семинарда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Албеков Ориф сўз олиб, бугунги кунда бошқармага юклатилган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш учун биринчи навбатда барча насос станциялар ва йирик гидротехник иншоотлар соз холатда булиши , бунинг учун барча таъмирлаш ишлари сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш кераклигини айтиб ўтди. Кун тартибидаги масала юзасидан бошқарма ишлаб чикариш бўлимининг фойдаланиш ва таъмирлашни ташкил этиш бўйича мухандис Уролов Фарход сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2024 йил 7 ноябр куни ўтказилган видеоселекторида 2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” деб эълон қилинган. Ушбу йилда Жиззах бош насос станцияси бошқармаси таркибидаги насос станцияларда ўрнатилган насос агрегатларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида, 2025 йил 10 феврал куни бошқарманинг чора-тадбир дастури тасдиқланган ва бу дастур асосида жорий йилда амалга ошириладиган ишлар йиғилганларга айтиб берди.

Биринчи навбатда барча гидротехник иншоотларнинг суғориш мавсумига тайёр булиши, сарфланаётган электр энергияни иқтисод қилиш бунинг учун насос станциясида ўрнатилган энерготежамкор курилмаларни тўғри ишлашини, иқтисод қилинаётган электр энергия тўғрисида маълумотлар махсус дафтарларда қайд қилиш кераклигини тушунтириб берилган. Бундан ташқари ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш учун насос станциясида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларни янада ривожлантириш учун барча талаб этилаган ташкилий масалаларни амалга оширишга барча имкониятлардан самарали фойдаланиш кераклигини айтиб ўтилди. Йигилиш якуни буйича барча масъул рахбар ходимларнинг шахсий масъулиятини ва жавобгарлигини кучайтириш учун алохида топшириқлар ва кўрстмалар берилди.