Sayt test rejimda ishlamoqda!
Jizzax viloyati, Zarbdor tumani, Bo’ston shaxarchasi U.Xo’jabekov ko’chasi 1-uy.
НАМАНГАНЛИК СУВЧИЛАР ХАШАРГА КЕЛИШДИ!
15:09 04.04.2024
546
Chop etish

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларда беминнат кўмак бериш учун Тошкент ҳамда водий вилоятлари сувчиларининг 400 нафар вакили жиззахлик ҳамкасбларига ҳашарга келишгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Наманган вилоятидан келган мироблар Зарбдор туманида бўлиб туришибди. Қароргоҳи ана шу туманда жойлашган  Жиззах бош насос станциялари бошқармаси (ЖБНС) жамоаси ўз тасарруфидаги сув иншоотлари ҳудуди ва атрофига 100 минг туп кўчат экиши кўзда тутилмоқда. Бу ишни амалга оширишда шубҳасиз, наманганликларнинг ёрдами айни муддао бўлади.

– Ўзимиз билан 100 минг туп кўчат олиб келдик, – дейди Наманган мелиорация экспедицияси бошлиғи ўринбосари Камолидин Тошбоев. – Бугун шу ниҳолларнинг 30 минг тупини ЖБНС га қарашли Жиззах-3 насос станцияси муҳофаза ҳудудидаги бўш ерларга экишга муваффақ бўлдик.
Маълумот учун, воҳага водийдан беминнат кўмакка келган Андижон, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятлари сувчилари жиззахлик ҳамкасбларига 800 минг туп кўчат тортиқ қилишни ҳам кўзлаб туришибди…

Жиззах бош насос станцияси матбуот хизмати.