Президентнинг 2023 йил 20 июндaги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фaрмони ҳамда 2021 йил 24 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 – йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ5005-сонли қарори ижросини тaъминлaш доирасидаги ишлардa Жиззах бош насос станцияси бошқармаси хамда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари интитути” Миллий тадқиқот университети ўртасидаги ҳамкорлик ўзининг кутилган самарасини бермоқда.
Айтиш жоизки, томонлар ўртасида тузилган ҳўжалик шартномасида сув хўжaлиги соҳaсидa илмий-тaдқиқот вa тaжрибa конструкторлик ишлaрини aмaлиётгa жорий қилиб боришгa алоҳида урғу берилган. Ана шу келишув натижаси ўлароқ, университетнинг бир гуруҳ профессор ва докторантлари томонидан ишлаб чиқилган насос агрегатларини доимий диагностика қилиш қурилмаси “Жиззах” насос станцияси насос агрегатига ўрнатилди. – Ушбу қурилма ёрдамида насос агрегатларида содир бўладиган тебранишларни доимий назорат қилиш имконияти пайдо бўлади, – дейди профессор Р.Эргашев. – Натижада насос агрегатларида содир бўладиган тебранишлар миқдори доимий назорат қилинади, уларнинг миқдори меъёрдан ошиб кетган вақтда навбатчи диспечерларга ўз вақтида хабар берилади, техник ҳалокат содир бўлишининг олди олинади.
– Ушбу қурилма яна шуниси билан бизга маъқул келдики, – дея қўшимча қилади ЖБНС бошлиғи Н.Ўролов, – кутилмаган ҳолатларнинг олди олиниши натижасида агрегатларни таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш вақти камайиб, эксплуатация сарфлари иқтисод қилинади. Насос агрегатларининг ишончли ва хавфсиз ишлаши эса, қишлоқ хўжалик экинларига оби-ҳаёт етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада оширади.
Жиззах бош насос станцияси бошқармаси хамда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари интитути” Миллий тадқиқот университети ўртасидаги ҳамкорлик давом этади.
Жиззах бош насос станцияси бошқармаси матбуот хизмати.