Ўзбекистон Республикаси Президенти рахбарлигида 2022 йил 10 июн куни ўтказилган “Иқтисодий тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа обйектларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишининг 48-сонли баёнида барча вазирлик ва идораларда электр ва иссиқ энергияси харажатларини қисқартириш, шунингдек 2022-2024 йилларда қуёш панелларини ва сув иситгич қурилмаларини ўрнатиш вазифаси юклатилган.
Мазкур топшириқни ижросини таъминлаш мақсадида, Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчаси Беруний кўчасида жойлашган Жиззах автохужалик биносига, 2024 йил 10 май куни 50,0 млн сўм эвазига қуввати 10 кВтли 1 дона қуёш панели ўрнатиш ишлари якунланди.
Бошқарма 2024 йил 10 майдаги 01/01-88-сонли хат билан Зарбдор тумани электр тармоқлари қорхонасига ушбу куёш панели схемасини текшириш ва шартнома тузиш учун масъул ходимларни ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинди.
Бошқарма матбуот хизмати.