Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида 2021 йил 25 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5005-сонли ҚАРОРИ қабул қилинди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш учун Жиззах бош насос станцияси бошқармасида чора-тадбир ишлаб чиқилган бўлиб, белгиланган барча ишлар ўз вақтида бажарилган.
Биринчидан, насос станцияларда эскирган электродвигателлар ва насос агрегатларини янгилаш мақсадида 2021-2023 йилларда жами 7 дона НАСОС АГРЕГАТ ва 8 дона ЭЛЕКТРОДВИГАТЕЛЛАР алмаштирилди ва 500,0 минг кВт/соатдан ортиқ электр энергия иқтисод қилинишига эришилди.
Иккинчидан, насос станцияларда замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида бошқарма таркибидаги бўлган насос станцияларда электр энергия “онлайн” мониторинг қилиш мақсадида 2021 йилда барча электр хиоблагичлар Худудий Электр тармоқлари қорхонаси томонидан АЭСКУЭ тизимига мосларига алмаштирилди ва ягона тизимга уланган. Насос станциялар ёрдамида чиқарилаётган сувни “онлайн” мониторинг қилиш мақсадида 2021 йилда 10 дона замонавий сув хисоблагичлар босимли қувурларга ўрнатилди ва Сув хўжалиги вазирлигига интеграция қилинди. Бундан ташқари сув хўжалиги иншоотларда реал вақт режимида сувни назорат қилиш ва унинг хисобини юритиш учун бошқарма магистрал каналлар ва аванкамераларга жами 8 дона “Smart Water” (“Ақилли сув”) қурилмалари ўрнатилди.
Учинчидан, юқоридаги қарор 17-иловада 2021-2023 йилларда сув хўжалиги сохасида илмий-тадқиқот, тажриба консрукторлик ишларни амалга ошириш, илмий ва инновацион потенциални ривожлантириш, илмий ютуқлар ва ноу-хауларни жорий қилиш учун Жиззах бош насос станцияси бошқармаси шу давр мобайнида белгиланган тартибда илмий тадқиқот институтлари билан шартномалар имзоланди ва илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилган.
Жиззах бош насос станцияси матбуот хизмати.