Sayt test rejimda ishlamoqda!
Jizzax viloyati, Zarbdor tumani, Bo’ston shaxarchasi U.Xo’jabekov ko’chasi 1-uy.
Ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кўчат экиш, боғ яратиш, матбуот хизмати фаолиятини самарали йўлга қўйиш, газета ва журналларга обуна бўлиш билан боғлиқ долзарб ва муҳим вазифалар ижросига қаратилган семинар ўтказилди.
19:11 27.01.2024
605
Chop etish

Сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланган хафталик график асосида бугун Жиззах бош насос станцияси бошқармасида “Ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кўчат экиш, боғ яратиш, матбуот хизмати фаолиятини самарали йўлга қўйиш, газета ва журналларга обуна бўлиш” билан боғлиқ долзарб ва муҳим вазифалар ижросига қаратилган семинар ўтказилди. Бугунги кунда сув хўжалиги ташкилотларда ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларни янада ривожлантириш, ишчи-ходимларни кўшимча рағбатлантириш учун барча шароитлар яратилган. Жиззах бош насос станцияси бошқармаси таркибидаги насос станция, канал ва участкаларда буш ер майдонларига қишлоқ хўжалик махсулотларини экиш хамда чорвачилик, паррандачилик  ривожлантириш мақсадида  2024 йилга режа тасдиқланган ва бу борада бир катор ишлар амалга оширилган. Хусусан, жами 15 сотих ер майдонларида иссиқхоналар ташкил қилиниб, уларда лимон, кукат ва хар-хил кучатлар парваришланмоқда. Келгусида ушбу ишларни янада жадаллаштириш кераклигини барча йиғилганларга яна бир бор эслатилди.

Бундан ташқари “Яшил макон” умуммиллий лойиха доирасида 2023 йилда экилган дарахт кучатларни сақлаб қолиш, улар қуриб нобуд бўлишнинг олдини олиш мақсадида бошқармада 2024 йил 18 январ куни бошқарма бошлиғи раислигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлари барчасини ўз вақтида, сифатли бажариш кераклигини айтиб ўтилди.

Кун тартибидаги кейинги масала буйича 2024 йилда  “Матбуот хизмати фаолиятини самарали йўлга қўйиш, газета ва журналларга обуна бўлиш” буйича Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси матбуот котиби Худойберди Каримов йиғилганларга гапириб берди.

Жиззах бош насос станцияси бошқармаси матбуот хизмати