Sayt test rejimda ishlamoqda!
Jizzax viloyati, Zarbdor tumani, Bo’ston shaxarchasi U.Xo’jabekov ko’chasi 1-uy.
ЁШ КАДРЛАР-СОҲАМИЗ КЕЛАЖАГИ!
19:09 08.02.2024
617
Chop etish

Жорий йил мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қуватлаш йили” деб эълон қилиниб, давлат дастури қабул қилинди. Ушбу дастурда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида бугунги кунда Жиззах вилояти сув хўжалиги ташкилотларда ишлаб келаётган ёш кадрларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш учун бир 2024 йил 7 феврал куни Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармасида вилоят ёш сувчилар ўртасида “ЗАКОВАТ” уйини ўтказилди.

Жиззах бош насос станцияси бошқармасидан турнирда катнашиш учун ёш ходимлардан иборат жамоа шакилланди. Ушбу жамоада бошқарма навбатчи диспетчери, ёшлар етакчиси – Сайфиев Шохрух Шерназар ўғли, навбатчи диспетчер – Жумабоев Аброр Бурибой ўғли, навбатчи диспетчер – Суюндиков Нодир Хусан ўғли, Жиззах-2 насос станцияси таъмирловчи чилангар – Омонкулов Орифжон  Олимжон ўғли, Жиззах-3 насос станцияси етакчи муҳандис-энергетик – Абдулазизов Диёрбек Нурали ўғли ва Янгиобод насос станциялар каскади 1-тоифали фойдаланиш ва таъмирлашни ташкил этиш бўйича муҳандис – Холикулов Йигитали Ўрол ўғли иштирок этиб фахрли 3-ўринни эгаллади ва тақдирланди.