Sayt test rejimda ishlamoqda!
Jizzax viloyati, Zarbdor tumani, Bo’ston shaxarchasi U.Xo’jabekov ko’chasi 1-uy.
АХБОРОТ УЗАТИШ ТАНМИНЛАНДИ
20:07 24.01.2024
535
Chop etish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5005-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма таркибидаги насос станциялар ёрдамида  чиқарилаётган сувни “онлайн” мониторинг қилиш 10 дона қурилма 2021 йилда сотиб олинди ва ўрнатилди.  Хусусан Жиззах насос станциясида – 2 дона, Жиззах-2 насос станциясида – 2 дона, Жиззах-3 насос станциясида – 1 дона, Янгиобод-1 насос станциясида – 1 дона, Янгиобод-2 насос станциясида – 1 дона, Янгиобод-3 насос станциясида – 1 дона  ва Янгиобод-4 насос станциясида – 2 дона. Ушбу қурилмаларни соз ҳолатда сақлаш ва маълумот узатиш узлуксизлигини таъминлаш учун барча насос станция бошлиқлари масъул этиб белгиланди.

Янгиобод-2 насос станциясида ўрнатилган 1 дона қурилманинг  маълумот узатишда носозликларни бартараф этиш мақсадида жорий йил 24 январ куни бошқарманинг ишчи-гурухи жойига чиқиб ўрганиш ишлари амалга оширилди.  Урганиш натижасида интернет сигнали паст булган жойидан модемни кучиришга қарор қилинди.  Насос станция ишчи-ходимлар ёрдамида модемни интернет сигнали ёқори булган жойига кучириб маълумот узатишни таъминланди.

Жиззах бош насос станцияси бошқармаси матбуот хизмати